Тадбиркорликнинг ойдин йўли

27.12.2017, 16:38

Тадбиркорликнинг ойдин йўли

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномасини тинглар эканман, юртимиз ишбилармонлари учун тадбиркорликнинг ойдин йўли очилганлигини бир тадбиркор ва депутат сифатида ҳис этдим ва толеъга шукроналар қилдим.

2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилишида ҳам юксак эзгу мақсадлар мужассам. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатиш  эндигина иқтисодиёт майдонига кириб келаётган ёш тадбиркорлар учун беқиёс ғамхўрликдир. Текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг электрон ахборот тизимига ўтилиши ва   назоратини Бош Прокуратурага юклатилиши ҳам қатор ноқонуний текширувларни олдини олади деб ўйлайман. Тадбиркор эркин фаолият кўрсатишни, янги-янги лойиҳаларни амалга оширишни истайди. У текширишлардан безиб қолган. Бош прокурор ва назорат қилувчи органлар раҳбарлари янги йилдан эътиборан тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларидан бохабар бўлиб, муаммоларини эшитиб, қонуний фаолиятларига тўсқинлик қилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишда бош-қош бўлишади. Бундай тадбирлар қанча кўп бўлса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шунча тез ривожланади. Бу борада бизнинг депутатлик гурҳимиз аъзолари ҳам ўз фаолиятларини давр талаблари даражасида ташкил этишлари учун янги йил учун янгиланган дастур ишлаб чиқаяпмиз.

Юртбошимиз маърузасида иқтисодиётимизнинг локомотиви бўлган ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш борасида қатор амалий таклифлар ўртага ташланди. Давлат активларини харид қилиш имконияти ҳамма тадбиркорда ҳам мавжуд эмаслиги ойдек равшан. Чунки улар гоҳида савдоларда иштирок этишга вақт топишолмаса, баъзан ундан бехабар қолиб кетишарди.  Келгусида биз  янги электрон тизимдан фойдаланиб,  электрон савдо майдонлари орқали сотиладиган давлат активлари ҳақидаги маълумотдан бохабар бўлиб, унда бемалол иштирок этиш бахтига муяссар бўламиз.  Юртбошимиз банклар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидладилар. Тадбиркорлар учун ресурс ва имкониятлардан фойдаланишда тенг имкониятлар яратилиши  самарали лойиҳаларни амалга оширишга бел боғлаган кишилар учун янги-янги имкониятлар эшигини очади, ўз бизнесини ташкил этишда изланишга ундайди.

Илгари имтиёзлар ҳамма учун берилар, ундан кимдир самарали фойдаланар, ким эса ўз манфаатини учун хизмат қилдирарди. Эндиликда имтиёзлар алоҳида ишлаб чиқариш  ва хизмат турларини рағбатлантириш мақсадида бериладиган бўлди. Мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, халқ фаровонлигини ошириш борасидаги энг самарали лойиҳаларни амалиётга татбиқ этган тадбиркорларгина энди имтиёзга эга бўлишади. “Инвестиция портали”нинг ташкил этилиши янги-янги инвестицияларни жалб этиш ва мақсадли фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда депутатларимиз иштирокида юртбошимиз маърузасини чуқур ўрганиб, уни партиямиз электорати ва аҳоли ўртасида тарғиб этишни бошлаб юбордик. Бугун тадбиркорлик қиламан деган инсон учун барча йўллар очиқ, Президентимизнинг ўзи унинг ҳақиқий ҳимоячиси ва ғамхўри бўлиб турибди. Ишонаманки, юртбошимиз томонидан билдирилган устувор вазифалар Ўзбекистонимизнинг келгусида янада гуллаб-яшнаши, халқимиз бандлиги ва  фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Биз депутатларга  зиммамиздаги масъулиятли вазифаларни бажаришда мазкур маърузани чуқур ўрганиб, келгусидаги фаолиятимизда  дастуриламал сифатида фойдаланамиз.   

Маҳмадали Қулбулов,

                                                                  Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+