O‘zLiDeP депутати жиззахлик сайловчиларга Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтирди

01.02.2020, 12:23

O‘zLiDeP депутати жиззахлик сайловчиларга Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтирди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ўз сайлов округларида бўлиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтирмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Феруза Нигматова Жиззах шаҳри ва Ғаллаорол тумани аҳолиси билан учрашди. Учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти борасида сайловчиларга маълумот берди. Жиззах шаҳридаги 10-мактабда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маҳалла фаоллари, халқ таълими ходимлари, ўқитувчилардан иборат 450 нафар иштирокчи қатнашди.

Халқ вакили Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйига ҳам ташриф буюриб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, болажонлар ва меҳрибонлик уйи устоз ва мураббийлари, тарбиячилари билан суҳбатлашди, меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар учун ташкил этилган тўгараклар фаолиятини кўздан кечирди. Ёшларни мактабдан бошлаб қизиқишлари бўйича дастурчи қилиб етиштиришга алоҳида эътибор қаратиш  мақсадида тарбияланувчилар учун ушбу меҳрибонлик уйида соҳа бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда ёш дастурчилар тўгарагини ташкил этишга келишиб олинди.

Депутат болажонлар яхши ўқиб билим олишлари учун тарбияланувчиларга 50 дан зиёд китоблар совға қилди.

Ф.Нигматова учрашувлари давомида Ғаллаорол туманидаги сайловчилар ва Халқ депутатлари Бахмал, Ғаллаорол туман Кенгашига O’zLiDePдан сайланган депутатлар билан ҳам мулоқот қилди.

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари билан биргаликда сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ режа ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга оширишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, депутат Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган ва кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари, қонун ижодкорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+