“As Group Teks” корхонасида O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

01.02.2020, 12:56

“As Group Teks” корхонасида O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Косонсой туманидаги “As Group Teks” корхонасида Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Мурожаатномада мамлакатимизда бугунги кунгача олиб борилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар таҳлил этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва олдимизда турган улкан вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда партия ўзининг депутатлик корпуси орқали фаол ҳаракат олиб боради.

Айтиш жоизки, олиб борилаётган ислоҳотлар ва тарғиботлар натижасида бугунги кунда партия аъзолари сони кўпайиб, тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Мазкур давра суҳбати давомида “As Group Teks” корхонасида фаолият олиб бораётган 15 нафар ишчи ходимлар партия сафига қабул қилинди ва бошланғич партия ташкилоти тузилди.

- Корхонамиз Россия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, нафақат туманда, балки бутун Республика миқёсидаги энг йирик ишлаб чиқариш салоҳиятига эга корхоналардан ҳисобланади. Корхонамиз момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўтган йили 8 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган бўлсак, бу йил ушбу режани икки баробар оширишни, яъни 14  миллион АҚШ долларига етказишни мақсад қилганмиз, - дейди корхона директори Шерзод Шеров. - Ҳозирда 150 нафардан ортиқ йиғит-қизлар иш билан таъминланган. Бу йилда яна 100 нафар ишчи-ходимларни корхонага жалб қилишни режалаштиряпмиз. Яна жорий йилда Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон давлатларидан ташқари Европа давлатларига ҳам экспорт қилишни мақсад қилганмиз.

Учрашув якунида тадбир иштирокчилари “As Group Teks” корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    945
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+