Президентимиз Мурожаатномаси биз тадбиркорларга янада куч бағишлади

27.12.2017, 16:45

Президентимиз Мурожаатномаси биз тадбиркорларга янада куч бағишлади

Бугунги кунда тадбиркорларга қаратилаётган имкониятларнинг чек чегараси йўқ. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” дея ном берилиши тадбиркор аёллар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очди. Ҳозирги глобаллашув шароитида мамлакатимизнинг инновацион ривожланиш салоҳияти, аҳоли, айниқса хотин-қизларимизнинг юқори билим даражаси мамлакат юксалишининг муҳим омилига айланишида, хотин-қизларнинг илм-фан сирларини пухта эгаллашларида, ўз қобилиятлари ва имкониятларини жамият тараққиёти учун йўналтиришлари, халқ, миллат, мамлакат келажаги йўлида ижтимоий фаол бўлишини талаб қилади.

Мен ҳам бўлғуси тадбиркор сифатида Хоразм вилояти Боғот туманидаги кичик цехимни катта цехга айлантиришни, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаб маҳсулотларимни хорижий мамлакатларга экспорт қилишни, маҳалладаги хотин-қизларни, тенгдошларимни иш билан таъминлаш ва шу орқали ўз бизнесимни самарали йўлга қўйишни мақсад қилиб олдим.

Ҳурматли юртбошимизнинг куни кеча парламентга, халққа қилган мурожаати биз, аёлларни ҳам янада фаол бўлишга, ватанимиз, халқимиз учун сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди.

Дилрабо МАТҚУЛИЕВА,

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли,

 Тадбиркор

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш