O‘zLiDeP тадбирида АҚШлик мутахассис Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди

03.02.2020, 18:33

O‘zLiDeP тадбирида АҚШлик мутахассис Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди

“Uzauto MOTORS” АЖ Хоразм вилоят филиали қошидаги O‘zLiDeP БПТда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Uzauto MOTORS” АЖ ишлаб чиқариш менежери АҚШлик Жон Нинотти ҳам иштирок этиб, мурожаатномада билдирилган вазифалар бутун дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотгани, давлат раҳбарининг Ўзбекистонни ривожлантириш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовор эканлигини айтди.  

“Мурожаатномада Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада ошириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда мазкур соҳа инфратузилмасини такомиллаштиришга оид билдирилган фикрлар юртингизга хорижий сайёҳлар оқимини янада кенгайтириши шубҳасиз. Мен ҳам Ўзбекистон ҳақида, бу ернинг меҳмондўст одамлари, тарихий обидалари ҳақида дўстларимга, яқинларимга тўлқинланиб гапириб бераман”, – дейди АҚШлик Жон Нинотти.

Тадбирда сўз олган БПТ раиси И.Дурдиев ва бошқалар мавзу юзасидан фикр билдирар экан, мурожаатномада илгари сурилган вазифаларни бажаришда бор куч ва имкониятларини сафарбар этишини таъкидладилар.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+