Илм йўқ жойда ривожланиш бўлмайди

04.02.2020, 17:48

Илм йўқ жойда ривожланиш бўлмайди

“Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакат тақдири, келажагига доир ўнлаб ўта долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Айниқса, ёшлар масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди. Ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш зарурлиги айтилди. Зеро, илм йўқ жойда ривожланиш, ўзгариш бўлмайди”, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов Мурожаатнома мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирда.

Қонликўл туманидаги “Kanteks invest” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар аниқ, содда тилда ёшларга тушунтирилди.

Тадбир давомида ёшлар мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.  

“Корхонамиз йилига 10 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Олти юз нафардан ортиқ ёшлар меҳнат қилаётган корхона маҳсулотлари Россия, Туркия, Полша ва Украина давлатларига экспорт қилинмоқда. Президентимизнинг парламентга мурожаатномасини тинглаб, ўз фаолиятимни янада кенгайтиришга аҳд қилдим”, – дейди корхона раҳбари Қ.Ешмуратов.

Тадбир якунида корхона ишчи-ходимларидан 30 нафари партия сафига қабул қилиниб, уларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.   

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+