O‘zLiDeP депутати З.Ходжаев “Марғилон” МФЙ аҳолиси билан учрашди

04.02.2020, 18:19

O‘zLiDeP депутати З.Ходжаев “Марғилон” МФЙ аҳолиси билан учрашди

32-Исфархон сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Зокиржон Ходжаев “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида аҳоли билан учрашди.

Учрашувда суюлтирилган газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, тунги ёритиш чироқлари ишламаслиги, мактаб олдидаги йўлда тезликни пасайтиришни кўрсатувчи белгилар йўқлиги ва бошқа масалалар бўйича 20га яқин мурожаатлар келиб тушди. Эътиборлиси, фуқароларни қийнаётган аксарият муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Масалан, 8-мактабда ташкил этилаётган мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабга тайёрлаш гуруҳларига инглиз ва рус тили фанларидан сабоқ берувчи ўқитувчилар учун алоҳида штат ажратиладиган бўлди. Шунингдек, суюлтирилган газ таъминоти бўйича кўтарилган мурожаат ҳам жойида бартараф этилди. Илгари етказиб беришдаги кунлар оралиғи 40-45 кунга қадар чўзилган бўлса, эндиликда ҳар ойнинг 1-5 санасига қадар етказиб берилади.

Юзма-юз мулоқотлар давомида халқ вакили аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг мурожаат ва таклифларини доимий нозоратга олиш мақсадида ўзининг телефон рақамини маҳалла фуқаролар йиғини идорасининг кириш қисмига илиб қўйганини айтди.

Халқ вакили З.Ходжаев очиқ қолган мурожаатлар юзасидан тегишли тартибда мутасаддиларга депутатлик сўрови юбориш орқали масалага ечим топишини билдирди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+