O‘zLiDeP фаоли Мирзаободда 100 гектар майдонда иссиқхона қуриб аҳоли бандлигини таъминламоқчи

04.02.2020, 18:24

O‘zLiDeP фаоли Мирзаободда 100 гектар майдонда иссиқхона қуриб аҳоли бандлигини таъминламоқчи

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, сенатор Улуғбек Сотиболдиевнинг  Мирзаобод тумани “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Депутат аҳолининг шу кундаги муаммоларини ўрганиш асносида уларни Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти билан ҳам таништириб ўтди.

Ушрашувда аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Сайловчилар ҳудудддаги 1-сонли болалар боғчаси атрофини темир панжара билан ўраш, 250 кучланишли трансформаторни янгиси билан алмаштириш, Ёшлик кўчасидаги ичимлик суви минорасини алмаштириш, Навбаҳор ва Бунёдкор кўчаларини таъмирлаш ва маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш лозимлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари маҳалла фуқаролари табиий газнинг йўқлиги боис аҳолини суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш, ҳудуддаги 13-умумтаълим  мактабини жиҳозлаб бериш, ичимлик сувини узоқдан ташиб келаётганликлари боис бу масалаларда депутатдан амалий ёрдам кўрсатишини сўрашди.

Маҳалламиздаги сизот сувларини тортиш ускуналарининг ишламаслиги оқибатида ёғинли кунларда сизот сувлари кўчаларга ҳам тошиб, одамлар юришда қийналишяпти, - деди фуқаро Жумабой Атаханов. – Оқар сувнинг йўқлиги эса томорқа хўжалигини ривожлантиришда муаммоларни келтириб чиқараяпти.

Гулжамол Тўрақулова, Шаҳноза Ўринбоевалар маҳалладаги кам таъминланган оилалардан эканлиги, уй-жой қуришга қурби етмаслиги ва иш билан таъминлаш масаласида амалий кўмакка муҳтожликларини билдиришди.

Депутат яқин кунлар ичида ҳудудда 100 гектар майдонда ижтимоий иссиқхона қуриб бериш билан аҳоли бандлигини таъминлашга, рақамли иқтисодиётга ўтиш муносабати билан ҳудуд ёшларини компьютер саводхонлигини ошириш бўйича бепул ўқитишни йўлга қўйишлигини айтиб ўтди.

Аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни ҳам тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда қонун доирасида ҳал этилишига ваъда берди.

                                                                                   Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+