Депутат тупроқ кўчага тош ётқиздирди

05.02.2020, 17:27

Депутат тупроқ кўчага тош ётқиздирди

Қумқўрғон туманидаги 27-Увайсий сайлов округидан сайланган O‘zLiDeP туман Кенгаши депутати Муҳаммад Турдиевга "Ғалаба" маҳалласи фуқаролари 500 метр тупроқ кўчани тошлаб беришда ёрдам сўраб, мурожаат қилишганди. Ушбу мурожаат депутат томонидан ижобий ҳал этилди. У ўз ҳисобидан тупроқ кўчага тош ётқиздирди.

— Тупроқ кўча ёзда чанг, куз-қиш мавсумида эса лой бўлади, — дейди “Ғалаба” маҳалласи раиси Эшмурод Донаев. — Маҳалладагилар ҳам бундай азият чекишарди, депутатнинг кўмаги билан бу муаммомиз барҳам топди. Ҳудудимиздан сайланган депутат М.Турдиев тадбиркор, “Сурхон Ғалаба Транс” МЧЖ раиси. Юмуши қанча кўп бўлмасин, аммо маҳалладагиларнинг мурожаатларига қулоқ тутишга вақт топаётганидан, биз билан доимий алоқада бўлаётганидан хурсандмиз.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+