Депутат наманганлик спортчи Зулҳумор Содиқовани ўз ҳомийлигига олди (+видео)

05.02.2020, 17:35

Депутат наманганлик спортчи Зулҳумор Содиқовани ўз ҳомийлигига олди (+видео)

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Зокиржон Ходжаев 32 - Исфархон сайлов округи ҳудудига қарашли Маърифат, Алпомиш ва Фаровон  маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Мазкур сайёр мулоқотда дахлдор ташкилотлар мутасаддилари ҳам иштирок этиб, фуқароларни қийнаётган муаммо ва таклифлари тингланди. 

Мулоқотда мазкур ҳудудларнинг айрим қисмига табий газ етказиб берилмагани, ички йўлларни таъмирлаш, маҳалла ичидан ўтган латок ариқларни тош ва тупроқлардан тозалаш ва бандлик масалалари кенг муҳокама қилинди.

Фуқароларнинг айтишича, ҳудуддаги латок ариқларга ҳар хил чиқиндиларни ташланиши оқибатида хонадонларга сув тошиб кетмоқда, қолаверса, кўчадан ўтган ичимлик суви тармоғи ёрилиб, бир ойдан буён  исроф бўлиб оқиб ётганлиги ҳамда масжид ва шифохоналарга кириш қисмларда йўлни кесиб ўтувчи пиёдалар йўлаги чизиқлари йўқлиги, мактаб олдида светафор ўрнатилмаганлиги маълум бўлди.

Очиқ мулоқот давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларнинг кўпи жойида ижобий ҳал этилди.

Масалан, маҳалладаги 2 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакилларига суюлтирилган маиший газ баллонлари олиб берилди.  Шу билан бирга, депутат ҳомийлигида ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг  хавфизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатиб берилди.

Шу маҳаллада яшовчи спортнинг “Кик-бокс” тури бўйича мусобақа иштирокчиси Содиқова Зулхуморни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Мехмаш” корхонаси ўз ҳомийлигига олди. 

Қолаверса, суюлтирилган газ таъминотидаги кўтарилгин масалаларга соҳа мутасаддилари томонидан жойида аниқлик киритилди.  Ҳар ойнинг ўн кунлигида суюлтирилган газ баллонларни жойида тўлдириб, алмаштириб бериладиган бўлди.

Юзма-юз мулоқотлар якунида халқ ноиби аҳолига қулайлик яратиш ва уларнинг мурожаат ва таклифларини доимий нозоратга олишни  айтиб ўтди.

Сайловчилардан кўтарилган қолган муаммолар мутасаддиларга депутатлик сўровлари юбориш орқали ечим топиладиган бўлди.  

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1100
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+