O‘zLiDeP депутати кўмагида Дулдур маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилди

06.02.2020, 15:55

O‘zLiDeP депутати кўмагида Дулдур маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилди

Андижон туманида жойлашган Дулдур маҳалласининг ички кўчалари бир неча йиллардан буён таъмирга муҳтож. Ё бирорта ҳомий топилмайди, ёки масъул мутасаддининг парвойига келмайди. Баҳоналар эса топилаверади. Ёмғир ёғса, тиззадан лойнинг дастидан аҳолининг тинкаси қурийди.

Мазкур ҳудуддан халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутатлигига сайланган Аброрбек Хонтўраевнинг ўрганиш ишларини бошлаши уларнинг жонига оро кирди.

-Куз-қиш мавсумида ёғингарчилик бўлмасаку бемалол юриш мумкин, - дейди Саодатхон Жалилова. – Ёзда эса кўчадан кўтарилган чангга чидаб бўлмайди. Бир неча марта асфальтлаштириш учун ҳаракат қилдик. Бироқ қаерга бормайлик, маҳалламизнинг давлат дастурига “тушмаган”лигини айтишди. Депутатимизнинг ташрифидан жуда хурсанд бўлдик. Муаммога дарҳол ечим топилди. Шағаллаштириш ишлари бошланиш арафасида.

Бугунги давр халқ ноибидан ёниб ишлашни, ҳеч бир муаммога бефарқ бўлмасликни талаб қилмоқда. Энди мудраб ўтириш йўқ. Бугунги сайловчи кечаги сайловчидан ҳар томонлама фарқ қилади. Аниқроғи, ишонч билдириб сайлаган депутатидан мурожаатининг ижобий жавобини олмагунча қўймайди. А. Хонтўраевнинг ташрифи давомида аниқланган масалалар ечими орасида маҳалла аҳлини яна бир энг қувонтиргани  электр симёғочларнинг таъмирланиши бўлди. Ҳадеб чироқнинг ўчаверишидан зада бўлган хонадонлар аъзолари учун бу чинакам хурсандчиликда!

Назирахон Толипова,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+