Қўрғонтепада янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди

05.02.2020, 18:43

Қўрғонтепада  янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди

Қўрғонтепа туманидаги “Ягона шарқ замини” хусусий корхонаси 2006 йилда 4 нафар ишчи билан фаолият бошлаган эди. Тадбиркор Ифтихор Джураев раҳбарлигидаги мазкур корхонада сут ва сут маҳсулотлари тайёрланиб, ички бозорга тақдим этилмоқда. Йилдан йилга янги ғоялар кўз очиб, ишбилармон ишчилари сонини 25 нафарга етказди. Маҳсулотлари қаторига қандолат маҳсулотлари қўшилди. Тадбиркор жамиятнинг фаол аъзосига, сиёсий майдоннинг илғор фикрли ташаббускорларидан бирига айланиб борди. Уни вақт ўтган сари сиёсий билими ҳам ошиб борди. Бугун И. Джураев халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши депутати. Тумандаги изланувчан, тадбиркорликка қизиқувчи иштиёқманд ёшларнинг соҳадаги устози.

-Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тўлқинланиб эшитдим, - дейди депутат. – Унда айтилган ҳар бир фикр давлатимиз ва жамиятимиз тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини дилдан ҳис қилдим. Хусусан, Президентимизнинг “Истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратишдир” деган сўзларини тадбиркорлик фаолиятимнинг асосий вазифаси деб қабул қилдим.

Тадбиркорнинг айни фикр асосида туман марказида ташкил қилган ярмаркасида сут ва қандолат маҳсулотлари аҳоли томонидан илиқ қабул қилинди. Харидорлар сони ортишига сабаб бўлди.

-Ушбу ярмаркада сифатли сут ва қандолат маҳсулотларини топдим, - дейди харидор Дилфуза Тожиева. – Очиғи, бу корхона тақдим этаётган маҳсулотлар сифати ва ҳамёнбоплиги билан эътиборимни тортди. Туманимизнинг қайси савдо мажмуаларидан топишим мумкинлигини ҳам сўраб олдим.

Шу куни хусусий корхонада бошланғич партия ташкилоти ташкил қилинди. Тадбиркорлик объектининг 20 нафар ишчи-ходимлари O’zLiDeP сафига қабул қилиндилар. Партия Андижон вилоят Кенгаши мутасаддилари томонидан уларга партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалар топширилди.

Одинахон Турғунова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Депутатлар билан и ишлаш бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+