“Дўстлик барака чеварлари” тикувчилик цехида хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

05.02.2020, 18:46

“Дўстлик барака чеварлари” тикувчилик цехида хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

Бугунги кунда O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аёлларга тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўргатиш ва бу орқали оилалар фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  “Тадбиркор аёл-юрт таянчи” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида ана шу мақсадларни ўз ичига қамраб олди. Дўстлик тумани Боғзор ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Дўстлик барака чеварлари” тикувчилик цехида фаолият юритаётган ишчи ходимлар ва ушбу ҳудуд аҳолиси учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда мазкур тикувчилик корхонасида 90 нафар хотин-қизлар учун муносиб иш ўринлари яратилган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан Россия давлатига экспорт қилинади.

Семинар давомида партия депутатлари ушбу тикувчилик цехида фаолият юритаётган ишчи ходимларга давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтишди ва унда хотин-қизларга қаратилган юксак эътибор, уларга яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, аёлларимизни қийнаётган муаммо ва таклифларини депутатлик сўровлари орқали ижобий ечим топиш хусусида фикрлашди.

Тадбир доирасида мазкур тикувчилик цехида ишлаётган 57 нафар хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди ва партиянинг бошланғич ташкилоти ташкил этилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    199
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+