O‘zLiDeP депутати пойтахтда таълим олаётган шаҳрихонлик талабаларнинг ўқув курслари тўловларини тўлаб берди

06.02.2020, 17:54

O‘zLiDeP депутати пойтахтда таълим олаётган шаҳрихонлик талабаларнинг ўқув курслари тўловларини тўлаб берди

Хурсандбек Муҳаммаджонов Тошкентдаги Ирригация ва қишлоқ хўжалик муҳандислик институти талабаси. Дарсдан сўнг олийгоҳ яқинидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олади. Мутолаага жуда қизиқади. Бадиий ижод билан шуғулланади. Сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Эзгу ташаббуслари, илғор ғоялари билан O‘zLiDePнинг турли лойиҳаларида фаол иштирок этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг пойтахтнинг турли олий таълим муассасаларида ўқиётган андижонлик талабалар билан учрашуви Хурсандбек сингари йигит-қизларнинг муаммоларига чинакам ечим бўлди.

-Қишлоқда оддий оилада улғайганман, - дейди Х.Муҳаммаджонов. – Шоирликка даъво қилмайман, лекин ёзганларимни китобча шаклида чоп эттириш орзуим. Бугун мана шу орзуимга қанот берган депутатимиздан миннатдорман. Уларнинг ҳомийлиги остида илк китобим нашрдан чиқадиган бўлди.

Учрашув андижонлик талабалар билан самимий, юқори кайфиятда ўтди. Ҳар бирининг эзгу ниятлари, улкан мақсадлари депутат эътиборидан четда қолмади.

-Бугунги давр биздан хорижий тилларни ўзлаштиришни талаб қилмоқда, - дейди Убайдулло Дилижонов. – Замон билан, тараққиёт билан ҳамнафас бўлмоқлик эртанги кун марралари сари қўйилган дадил қадамдир. Деярли барчамиз инглиз тили ўқув курслари тингловчисимиз. Аммо, очиғини айтишимиз керак, талабаликда моддий таъминотда узилишлар кўп бўлади, айниқса, мусофир бўлиб таълим олганда. Қарангки, бу масалада ҳамюрт депутатимиз катта кўмакчи бўлди. Ўқув курслари учун тўловни тўлаб беришини эшитиб, бошимиз осмонга етди. Бизни қўллаб-қувватлаб турадиган, келажагимиз учун қайғурадиган шундай халқ ноибига овоз берганимиз хато бўлмаганини ҳис қилдик.

Очиқ-ошкора, самимий руҳда ўтган мулоқот якунида талабаларга ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан туҳфа қилинди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2020-02-07 14:29:49

ОМҚП депутати О.отохонова каби депутатларни ишига омад


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2020-02-07 14:26:09

ОМҚП депутати Отохонова Одинахон каби фидойи, жонкуяр депутатларни бори яхши.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+