Халқ ноиби: Халқимизга хизмат қилиш энг олий бахт! (+видео)

07.02.2020, 11:59

Халқ ноиби: Халқимизга хизмат қилиш энг олий бахт! (+видео)

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар сайловчилар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилди.

Халқ вакилларининг юзма-юз мулоқотида ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳоли томонидан турли масалаларда амалий ёрдам бериш сўралган эди.

Маданий маҳалласида яшовчи Ахмаджон ота Ризаев бир неча йилдан буён ўзи мустақил ҳаракатлана олмай қолган. Унинг ўғли отасига ногиронлик аравачаси зарур эканлигини айтиб, депутатга мурожаат қилди. Депутат ўз маблағи ҳисобига ҳомийлик асосида Ахмаджон отага ногиронлик аравачаси олиб берди.

- Президентимизнинг саъйи-ҳаракатлари билан юртимизда тадбиркорлик кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Сахий ва халқпарвар тадбиркорларимиз кўпаймоқда. Мана бугун менга ҳам депутат, ҳам тадбиркор Олимхон Бабаханов томонидан ногиронлик аравачаси беғараз етказиб берилди. Мен жуда ҳам хурсандман, - деб дуо қилди 100 ёшни қоралаб қолган Ахмаджон ота Ризаев.

Чинор маҳалласида яшовчи Эргашбой ота Юсупов хонадонларига эса депутат ташаббуси билан суюлтирилган газ баллони етказиб берилди.

Бундан ташқари, депутат Ғиёсиддин Бабаханов томонидан Чорсу, Чинор ва Шарқ тонги маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб суҳбат ўтказди.

Учрашув давомида эҳтиёжманд, ногиронлиги бор фуқароларга моддий ёрдам берилди. Вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+