O‘zLiDeP фаоли гулистонлик қизларни бепул тикувчиликка ўргатиб, иш билан таъминламоқчи

07.02.2020, 15:46

O‘zLiDeP фаоли гулистонлик қизларни бепул тикувчиликка ўргатиб, иш билан таъминламоқчи

O‘zLiDeP фаоли Дилфуза Мансурова Гулистон шаҳридаги болалар шаҳарчасида хайрия тадбирини ўтказди. Ўз навбатида тадбиркор шаҳарчада истиқомат қилаётган қизларни бепул тикувчиликка ўргатиш ташаббуси билан чиқди. Тикувчиликка қизиқувчи қизларни ишга таклиф қилди.

Гулистон шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Дилфуза Мансурова ёшларга ўзи амалга ошираётган ишлар хусусида сўзлаб берди.

Партия фаоли бундан бир неча йил муқаддам тадбиркорликни 2 та тикув машинкасидан уй шароитида кийим-кечаклар тикишдан бошлаганди. У икки нафар тикувчи билан ишни чақалоқлар йўргакларини тикишдан бошлади. Чеварларнинг иши юришгандан юришиб кетди. Тикувчилари сони ўн нафарга етди.

- Тадбиркорлигимни ривожлантиришда Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, депутат Улуғбек Сотиболдиевнинг кўмаги катта бўлди, - деди Дилфуза Мансурова. - Депутат шаҳарнинг маҳалла қисмидан икки қаватли бинонинг биринчи қаватидан тикувчилик устахонаси учун битта хона ажратиб берди. Шундан сўнг дастлаб “Ипотекабанк” вилоят филиалидан 50 миллион сўм миқдорида кредит олишимда амалий кўмак берди. Маҳсулотларимиз бугунги кунда нафақат республикамиз бозорларида, балки қўшни давлатларда ҳам ўз харидорини топган. Бугунги кунда тикувчилик устахонамизда 20 нафар хотин-қизлар ишласа, 6 нафар аёл эса касаначилик асосида фаолият юритишмоқда. Тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида яқинда “Ипотекабанк”  вилоят филиалидан 80 миллион сўм миқдорида кредит олиб маҳсулотларимиз экспортини ҳам йўлга қўйдик. Айни пайтда биз тикаётган чақалоқлар  йўргаклари ва либосларига Тожикистон ва Қозоғистондан ҳам талаб ва таклифлар тушаяпти.

Бугунги кунда Дилфуза раҳбарлик қилаётган тикучилик устахонасида  биргина чақалоқлар йўргакларининг 50 хилдан зиёди тикилмоқда.

Тадбирда тадбиркор Дилфуза Мансурова 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган
30 нафар Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларига ўз совғаларини топширди.

Бундан ташқари Болалар шаҳарчасида истиқомат қилаётган қизларни бепул тикувчиликка ўргатиш ва уларни иш билан таъминлаш ташабббуси билан чиқди.

Тадбиркор билан бўлган учрашув савол-жавобларга бой ўтди.

                                               Дилором ЭСОНОВА,

                           O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2020-02-10 14:30:38

тадбиркор Дилфуза Мансуровани Андижонлик хотин-қизлар хам яхши таниб олган. тадбиркор аёлимизни ишларига омад тилайман.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2020-02-10 14:30:38

тадбиркор Дилфуза Мансуровани Андижонлик хотин-қизлар хам яхши таниб олган. тадбиркор аёлимизни ишларига омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+