O‘zLiDeP депутати кўмагида эски симёғоч янгисига алмаштирилди

07.02.2020, 15:47

O‘zLiDeP депутати кўмагида  эски симёғоч янгисига алмаштирилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ўз сайлов округларида бўлиб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Фахриддин Саматов Жарқўрғон тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашди. Учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти борасида сайловчиларга маълумот берди.

Учрашувда депутат аҳолини қийнаётган муаммоларини ҳам тинглади. «Зартепа» маҳалласида яшовчи Х.Саидов ҳамда Т.Эрдоновлар ҳудуддаги Наврўз кўчасида жойлашган катта кучланишли симёғоч фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлигини, уни алмаштириш кераклиги бўйича мурожаат қилишди. Шундан сўнг, Қонунчилик палатаси депутатининг саъй-ҳаракати билан муаммо ҳал этилди. Ҳудуддаги катта кучланишли янги симёғоч ўрнатилиб, хавф бартараф этилди.

— Бу масала юзасидан мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади, — дейди «Зартепа» маҳалласида яшовчи Х.Саидов. — Аммо ҳеч бир ташкилот вакилидан сас-садо чиқмади. Чунки, симёғоч шундоққина кўчанинг юзида жойлашган бўлиб, анчагина эскириб, инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолганди. Ахир кўчадан ёшу кекса ўтиб-қайтади. Бирор корҳол бўлмасидан, олдини олган яхши-да. Депутатимизнинг кўмаги билан симёғоч янгисига алмаштирилгач, маҳалла аҳли хотиржам тортди. Демак, биз ишонч билдирган депутат бугун одамларимиз ҳақида қайғураётганидан хурсанд бўлдик.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1015
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+