O‘zLiDeP депутати сайловчиларнинг муаммоларига ечим топди

07.02.2020, 16:30

O‘zLiDeP депутати  сайловчиларнинг муаммоларига ечим топди

Қўрғонтепа туманидаги Ижтимоият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Қора садо” қабристони қоронғи тушиши билан зимистонга айланади. Ҳатто бу зим-зиёлик одамларда бу ер ёнидан ўтишда ҳадик уйғотади. Ёғингарчилик бошланса тамом! Қабристон йўлида умуман юриб бўлмайди. Лойгарчилик кўнгилни хира қилади. Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Ойбек Юлдашевнинг ҳудудга ташрифи чоғида мазкур муаммо билан бир қаторда яна бошқа ечимни кутиб ётган масалалар ҳам аниқланди.

-Танловда адашмаганимизни бугун ташриф давомида англадик, - дейди ушбу МФЙда истиқомат қилувчи Дилдорахон Неъматова. – Қабристон кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилди, йўллари шағаллаштиришга тайёрланди, муҳими, қабристонга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, маҳалламиздаги 13-умумтаълим мактабидаги иситиш тизимидаги носозликлар бартараф этилди. Энди фарзандларимиз иссиқ хоналарда эркин таълим олмоқдалар.

“Ижтимоият”даги тўртта кўчадаги мавжуд электр симёғочлар аллақачон эскирган, аммо бирорта мутасаддининг бу билан иши йўқ. Депутатнинг ташаббуси билан масалага ечим топилди – эскилар мустаҳкам бетон тиргагичларга алмаштириладиган бўлди.

-Халқ ноиби бўлиш масъулиятли вазифа эканини фаолиятимнинг илк кунлариданоқ қалбан ҳис қилдим, - дейди депутат. – Сайловчилар ишончини қозониш мушкул, албатта. Халққа яқин бўлиш учун унинг ичига кириш, қувончу ташвишларига елкадош бўлиш зарурати дастуриламалимизга айланди. Совуқ бошланганидан буён мазкур маҳалла аҳли вакилларининг аксарияти суюлтирилган газ баллон етишмаслигидан қийналишаётган экан. Эҳтиёж 6 ойдан бери “Водийгаз” унитар корхонаси туман филиали томонидан номаълум сабабларга кўра қондирилмай келинаётганди. Ўрганишларимиз лоқайд мутасаддини “уйғотди”. Фуқароларнинг мамнунлигини кўриб одам ўзини енгил ҳис қиларкан.

Хуррият Абдурасулова,

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Омонликов Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати2020-02-07 19:07:45

Биз депутатлар барчамиз янада фаоллигимизни оширайлик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+