Асаканинг чекка қишлоғида янги замонавий шифохона ишга тушади

28.12.2017, 15:52

Асаканинг чекка қишлоғида янги замонавий шифохона ишга тушади

Хурриятхон Холдарова қўли енгил шифокор. Асаканинг чекка қишлоғи Арғинда истиқомат қилади. Туман марказидаги касалхонада ишлайди. Арғинликлар бемор бўлса, туман марказига йўл кира сарфлаб боришга мажбур. Буни кимнидир чўнтаги кўтаради, кимгадир оғир келади. Демак, Арғинга шифохона керак. Айни масала юзасидан мутасадди ташкилотлар иштирокида Арғин маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр учрашувда Х. Холдарова тиббий марказ қуриш учун жой кераклиги хусусида мурожаат қилди. Шифокор агар марказ фаолияти йўлга қўйилса, тор соҳа мутахассисларини ўзи жалб қилишга ваъда берди.

Тадбиркор Муҳаммаджон Ҳусанов ҳам ҳудуддаги “Автокомпонент” АЖга тегишли қаровсиз ётган бинони “ноль” қийматида олиб, тадбиркорлигини кенгайтиришда ёрдам сўради. Макарон ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлиги доирасида ўз маблағлари ҳисобидан 120 миллион сўмлик лойиҳа асосида 20 та янги ишчи ўрни яратмоқчи эканлиги мутасаддиларнинг бу масалани ҳал қилишларига туртки бўлди.         

-Маҳалламизнинг Жанон-2 кўчасига бир нечта янги уйлар қурилиб, уларнинг барчасида хўжаликлар истиқомат қилишяпти, - дейди янги уй соҳиби Ҳусанбой Худайбердиев. – Бироқ айни кунгача ҳам кўчамизга трансформатор ўрантилмаган. Бу масалада бир неча бор тегишли идорага мурожаат қилдик. Аммо фойдаси бўлмади. Бугун сайёр қабулга келиб, муаммоимиз ҳал бўлди.

Шунингдек, сайёр қабулда маҳалланинг Қашқар, Арғин кўчалари аҳолиси вакиллари томорқасини суғориш учун ариқ очиш, тозалаш ва кўприк остидаги қувурларни таъмирлаш зарур эканлиги юзасидан мурожаат қилдилар. Муаммо тез орада мутасадди идоралар ҳамкорлигида бартараф қилиниши айтилди.

Олимжон ТОЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+