O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Т.Аҳмадалиев кўмаги билан кам таъминланган фуқаронинг уй-жой тўғрисидаги мурожаатига ечим топилди

08.02.2020, 17:13

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Т.Аҳмадалиев кўмаги билан кам таъминланган фуқаронинг уй-жой тўғрисидаги мурожаатига ечим топилди

Гулсара Маҳмудова Улуғнор туманидаги “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ҳизр кўчаси” 3-уйда истиқомат қилади. Икки нафар фарзанднинг онаси. Кичик дилбанди имконияти чекланганлиги боис парваришга муҳтож. Турмуш ўртоғи вафот этгач, турмушнинг бор юки аёлнинг зиммасига тушди. Чоғроққина ҳовлида қайинукасининг оиласи билан яшаб келаётган фуқаронинг уй-жойга муҳтожлиги бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси  аъзоси Тоҳиржон Аҳмадалиевнинг мазкур ҳудуд аҳолиси вакиллари билан учрашуви Гулсара Маҳмудова учун айни муддао бўлди.

–Шу кунга қадар бир неча ташкилотларга мурожаат қилдим, – дейди у. – Бироқ оворагарчиликлардан чарчадим. Бир томонда ногирон фарзандим, бир томонда яшаш учун муқим жой топиш масаласи. Бугунги мулоқотга умид билан келгандим. Яхши инсонлар, ишонч берадиган мутасаддилар бор экан. Депутатнинг ваъдасидан бошим осмонга етди.

Г.Маҳмудовага кам таъминланган, имконияти чекланган оилалар учун қурилаётган замонавий арзон нархдаги кўп қаватли уйлардан олинишида кўмак бериладиган бўлди. Зарурий барча ҳужжатлар тайёрланишини халқ депутатлари Улуғнор туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси назоратига олди.

Гулмира Қорабоеванинг ҳам ташвиши бир дунё. Турмуш ўртоғи яқинда жазони ижро этиш муассасасидан шартли равишда озод қилинган. Ҳар ойда бадал пули тўланиши керак. Қайнота-қайнонаси имконияти чеклангани боис доимий парваришга муҳтож. Аёлга муқим иш жойи зарур. Депутат муаммога тумандаги трикотаж цеҳи орқали ечим топишга улгурди. Мурожаатчи хурсанд.

Жойларда давом этаётган бундай учрашувлар сайловчиларнинг депутатларга бўлган ишончи янада ортмоқда.

 Турдихон ҚОСИМОВА,

O‘zLiDeP Улуғнор туман кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+