O‘zLiDeP депутати Р. Фазилов ҳар бир депутатга уруш фахрийларини бириктириш ташаббуси билан чиқди

08.02.2020, 17:27

O‘zLiDeP депутати Р. Фазилов ҳар бир депутатга уруш фахрийларини бириктириш ташаббуси билан чиқди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида уруш ва фронт орти фахрийларини фақатгина байрамларда эмас, балки доимо эъзозлаб, ардоқлашимиз, уларнинг соғлиги ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлашимиз лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган эди.

27-Янгиланиш сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, O‘zLiDeP Миробод туман Кенгаши раиси Равшан Фазилов нуроний кексаларимиз, муҳтарам отахон ва онахонларимиз, айниқса уруш  фахрийларини эъзозлаш мақсадида янги бир ташаббусга қўл урди.

Хусусан, ҳар бир депутатга ўзи сайланган округидаги уруш фахрийлари ва фронт орти хизматчилари, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар бириктирилиб, улар ҳолидан доимий хабар олиб туриш таклифини билдирди. Депутатнинг ушбу ташаббуси халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига муҳокама қилиниб, бу бўйича қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг депутат Равшан Фазилов Миробод тумани 27-Янгиланиш сайлов округида яшовчи фронт ортида хизмат килган Прохофьева Галина Константиновна хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалардан бири Тошкент Архетиктура ва қурилиш институтининг 1 - босқич талабаси Тен Ирода Сатимбоевнага ҳар ой депутат томонидан 400 минг сўм стипендия тўлаб бериладиган бўлди.

- Халқ бизга ишониб овоз берган экан қўлимиздан келган барча ёрдамимизни берамиз, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ҳали олдимизда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб вазифалар турибди. Биз депутатлар халқнинг доимий хизматидамиз, - дейди Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Равшан Фазилов.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+