O‘zLiDeP фракцияси аъзоси К.Эрназаров сирдарёлик сайловчилар муаммосини ўрганди

08.02.2020, 17:29

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси К.Эрназаров сирдарёлик сайловчилар муаммосини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP  фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаров аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиш мақсадида сирдарёлик сайловчилар билан учрашди.

Халқ вакили дастлаб Боёвут туман давлат солиқ инспекциясида  фермер, тадбиркор ва кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилиб, фуқароларга Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтирди.

“Ушбу тарихий Мурожаатномада ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолмади. Масалан, солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада ҳаётга татбиқ қилинаётган чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бераётгани таъкидланди, – дейди халқ ноиби, O‘zLiDeP  фракцияси аъзоси К.Эрназаров. – Шу билан бирга, солиқ хизмати органлари олдига тадбиркорларнинг бизнес ҳамкори бўлиш, тадбиркорлик субъектлари оғирини енгил қилиш, уларга яқиндан кўмак бериш вазифаси қўйилди”.

Учрашув давомида депутат К.Эрназаров тадбиркорлар, фермерлар  муаммоларини ўрганиш баробарида, уларга ўз вақтида ечим топиш чораларини ҳам кўрди. Ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида юрган ёшларга янги солиқ кодексида белгилаб қўйилган имтиёзлар ҳақида кенгроқ тушунчалар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Эрназаров шу куни Гулистон шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, халқ билан мулоқот қилди. Ҳудуддаги аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий нафақалар тўланиши билан боғлиқ ишлар билан танишди. Фуқаролар томонидан келиб тушган аксарият муаммолар тегишли ташкилот вакиллари иштирокида бартараф этилди. Қолган муаммолар назоратга олиниб, ечими бўйича тегишли ташкилотларга сўров чиқариладиган бўлди.

Халқ вакили, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комилжон Эрназаровнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    652
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+