O‘zLiDeP депутати қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди

08.02.2020, 17:42

O‘zLiDeP депутати қорақалпоғистонлик  сайловчилар билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларда юрибди. Фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларга ечим топиш чораларини кўряпти.

Халқ вакили Мухтар Ибрагимовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки учрашуви Хўжайли туманидан бошланди.

Тумандаги “Бунёдкор” МФЙда бўлиб ўтган учрашувда маҳалла  раиси Х.Жанназаров ҳудудда аҳоли зич жойлашгани сабабли 18-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино қуриш кераклигини айтди. Шу билан бирга мактабгача таълим муассасаси йўқлигидан шикоят қилди.

“Шағалакўл” МФЙ раиси Қ.Асаматдинов эса табиий газ босимининг пастлиги, МТМ йўқлигини айтиб, шу масалада ёрдам сўради.

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Халмуратов ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилган бўлса, “Жана-жап” овул фуқаролар йиғини раиси Б.Байжанов овулни туман маркази билан боғлаб турувчи А-380 йўлидаги кўприкни таъмирлашда кўмак сўради.

Учрашувда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+