O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Рўзметов кўмагида тадбиркорга қўшимча ер майдони ажратилди

08.02.2020, 17:48

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Рўзметов кўмагида тадбиркорга қўшимча ер майдони ажратилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Рўзметов Урганч шаҳрида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди, аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим излади. 

“Ўзбекистон почтаси” Aж Xoразм вилоят филиалида бўлиб ўтган учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берди. Фуқаролар томонидан келиб тушган  мурожаатларни ўрганди, уларни ҳал этиш чораларини кўрди. Ечими узоқ вақт талаб этадиган масалаларни назоратга олди. 

Депутат шу куни Урганч шаҳридаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқди.

Маҳалла раиси Ш.Жуманиёзовнинг айтишича, ҳудуддаги сунъий қопламали футбол майдончаси ўрнига хусусий мактабгача таълим муассасаси қурилаётгани сабабли мазкур спорт майдончаси бузиб ташланмоқда. Бундан эса кўпчилик ота-оналар норози бўлмоқда.

Маълум бўлишича, тадбиркор М.Абдуллаева бундан 5 йил аввал маҳалла ҳудудида сунъий қопламали футбол майдончаси қуриб, аҳоли учун эркин фойдаланишга берган. Аммо мазкур мажмуа бир неча йилдан бери фойдаланилмай қаровсиз аҳволга келиб қолган. Шундан сўнг тадбиркор Урганч шаҳар ҳокимлигидан майдонча ўрнига давлат хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасасини қуришга руҳсат олган.

Халқ вакили, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Рўзметов мурожаатни ўрганар экан, маҳалладаги мактабгача таълим ёшидаги болалар сони ва уларнинг қамров даражаси билан қизиқди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг билдиришича, бугунги кунда маҳаллада боғча ёшдаги 450 нафар болаларнинг атиги 200 нафари мактабгача таълим муассасасига қамраб олинган. Қолган болалар учун эса албатта, боғча керак. Яна бир жиҳат, мактабгача таълим муассасаси қурилса, машиналар қатновининг кўпайиши ва машина турар жойи йўқлиги қўшимча муаммога сабаб бўлмоқда.

А.Рўзметов ушбу муаммоларга ижобий ечим топиш, тадбиркор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан учрашиб, тадбиркорга янги қуриладиган МТМ ёнидан машиналар тўхташ жойи ва болалар ўйингоҳи учун ер ажратилишига кўмаклашди.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1139
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+