Депутат кўмагида энг чекка қишлоқ аҳолиси учун автобус қатнови йўлга қўйилди

10.02.2020, 17:06

Депутат кўмагида энг чекка қишлоқ аҳолиси учун автобус қатнови йўлга қўйилди

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фармон Аминов ўз сайлов округидаги сайловчилар билан учрашди.

Бухоро туманидаги “Кунжи қалъа” маданият марказида ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Учрашув давомида ўнлаб саволлар, муаммо ва таклифлар ўртага ташланди. 

- Маҳалламизда кутубхона бор, аммо унинг китоб фонди бизларни қониқтирмайди. Шу кутубхонани бадиий китоблар билан бойитишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман, - деди 32-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шахризода Саидмуродова.

Депутат кутубхонада қандай китоблар ва қандай адабиётларга эҳтиёж борлигини аниқлаштириб олди. Ва шу куннинг ўзида ҳомийлар кўмагида ушбу мактаб кутубхонаси учун бадиий китоблар тақдим қилинди ва аълочи ўқувчиларга ҳам китоблар совға қилинди.

Фармон Аминов 15 - Лоша сайлов округи ҳудуд аҳолиси билан олдинги учрашувларида автобус қатновини йўлга қўйиб бериш борасида мурожаат қилган эди. Сайловчиларнинг ушбу мурожаати эътиборга олиниб, депутат кўмагида аҳоли учун 10-автобус қатнови йўлга қўйилди. Сайловчилар аҳолининг оғирини енгил қилгани учун депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.

O’zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+