БПТ кўмаги билан тадбиркорлар сони ортмоқда

28.12.2017, 15:55

БПТ кўмаги билан тадбиркорлар сони ортмоқда

Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ва сифат босқичига кўтарилган иқтисодий ислоҳотлардан кутилган бош мақсад аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, элимиз фаровонлигини янада оширишдан иборат. Хонадонларимизда фаровон турмуш тарзини яхшилашда эса оилавий тадбиркорликни алоҳида ўрни бор.

Бу борада O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган партиянинг бир қатор истиқболли лойиҳалари доирасидаги тадбирларнинг ўрни катта бўлмоқда.

Партиянинг “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлик бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ҳам айнан маслакдошларимизнинг жойларда оилавий тадбиркорликни, жумладан ўз томорқасида фаолият бошлаганларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмакдош бўлиш, улар сафини кенгайтиришга хисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, бевосита бошланғич партия ташкилоти фаоллари томонидан жойларда хусусий томорқаларни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар, уларнинг сабаблари аниқланмоқда ҳамда муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Масалан, Бахмал тумани Ўсмат ШФЙда яшовчи Сулаймонов Акмал иссиқхона ташкил этиши учун 6 сотих ер майдони олишида, Бахмал тумани Қатортол қишлоғида яшовчи 11 нафар фуқарога иссиқхона ташкил этиши учун туман Агробанкидан  7 млн сўмдан кредит маблағи олишида амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда 23 та иш ўрни яратилди.

Ўз уйим ёнидаги ташландиқ ер майдонини олиб иссиқхонани ташкил этишимда кўпгина муаммолар учраётган эди. Мана ҳозирда ер майдонини олиб    6 сотих жойдан иссиқхона ташкил этдим. Унга 2-3 йиллик лимон кўчатларини ўтказдим ва кўпгина тадбиркорлар билан шартнома тузиб қўйдим. Оила аъзоларимнинг 3 нафарининг иш билан бандлиги таъминланди,  – дейди Акмал Сулаймонов.

 Лойиҳа бошидан буён Бахмал туманидаги БПТ раислари туман депутатлари билан биргаликда 129 нафар оила хонадонларига кирилди ва шундан 38 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Жиззах вилояти бўйича эса 1506 нафар оилаларга кирилиб муаммолари аниқланди шундан 349 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, партиянинг ушбу истиқболли лойиҳаси жойларда қанчалик кенг қулоч ёйишига қўшилган хисса жойлардаги уюшмаган ёшларимизнинг иш билан бандлиги, оилаларимиз фаровонлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, бозорларимиз мўл-кўллиги ва арзончилигига хизмат қилади деб айтишимиз мумкин.

Холбек Асатов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1642
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+