O‘zLiDeP сардобалик тадбиркорга туман ҳокимлигидан ер ажратиб беришда кўмаклашди

10.02.2020, 17:09

O‘zLiDeP сардобалик тадбиркорга туман ҳокимлигидан ер ажратиб беришда кўмаклашди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят ҳамда Сардоба туман Кенгаши ҳамкорлигида “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”  мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Дастлаб тадбирда сўз олган иштирокчилар Президентимизнинг Олий Мажлисга йуллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб унда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини таъминлаш масалаларига тўхталишди. Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан ишлаш, шунингдек ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар сафини кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ва оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида маълумот бериб ўтилди.

Тадбир давомида  иштирокчиларга Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун- моҳияти ва солиқ тизимидаги янгиликлар билан ҳам таништириб ўтилди.

Ҳудудда истиқомат қилувчи учинчи гуруҳ ногирони Азиза Қурбонова гўзаллик салонида меҳнат  қилади.

-Гўзаллик салонида ишлаб топаётган даромадимиз унчалик кўп эмас.  Солиқларни, биз фойдаланаётган бинонинг ижарасини тўлаш бирмунча қийинчиликлар туғдираяпти, - дейди Азиза Қурбонова. – Янги солиқ кодексида биз учун қандай имтиёзлар белгиланган.

Туман ҳокими ўринбосари Бунёд Турсунмуродов унинг саволига савол билан мурожаат қилди.

-Сизга ўз ҳудудингиздан ер ажратиб берсак, гўзаллик салонини ўзингиз қура оласизми? Келгусида бу ер ўзингизнинг мулкингиз бўлиб қолади. Ижара ҳақи тўлашдан ҳам қутуласиз, - деди ҳоким ўринбосари Б. Турсунов. Шунингдек, тадбиркорлар учун белгиланган янги солиқ имтиёзлари ва кредит олиб фаолият юритиш борасида тушунча берди.

Тадбиркорнинг муаммоси шу ернинг ўзида ҳал қилиниб, унга ўзи яшаётган ҳудуддан гўзаллик салони учун ер ажратиб бериладиган бўлди.

Шунингдек, тадбир доирасида партия фаолларининг ҳунармандчилик йўналишидаги кўргазмалари намойиши ташкил этилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Уларга партия вилоят кенгашининг ташаккурномалари топширилди.                                                

Дилфуза Фарманова,

                                       Халқ депутатлари Сардоба туман

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    858
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+