Депутат пайариқлик мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди

10.02.2020, 17:21

Депутат пайариқлик мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Асланов Пайариқ туманидаги энг олис Ғаллакор ва Накурт МФЙ ҳудудида жойлашган 35-50-мактабларда бўлиб, ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашувда халқ ноиби Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда ёшларни қўллаб -қувватлашга оид белгиланган вазифалар ҳақида тушунчалар берди.

- Мурожаатномада илм-фан ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар устувор вазифалардан бири этиб белгиланганлиги, ёшларга бўлган эътиборнинг нақадар юксак эканлигини англатади. Ушбу имконият ва шароитларга муносиб жавоб берган ҳолда ёшларимиз яхши ўқишлари  ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижрочиларига айланишлари керак бўлади, - деди А.Асланов.

Депутат мактабда энг аъло баҳоларда ўқиётган ёшларга бадиий китоблар совға қилди.

Шунингдек, депутат Самарқанд туманидаги Оқмачит, Кулба, Навбаҳор маҳаллаларида кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳолидан ҳам хабар олди. Ҳомийлар томонидан оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Халқ вакили  нафақа пулини ололмаётган Нигора Мустафоеванинг мурожаатини ҳам бефарқ қолдирмади.

- Биз 4 ҳўжалик битта хонадонда яшаймиз. Ҳозирги шароитда болалар учун ажратилган нафақа пули мен учун жуда зарур. Ушбу мурожаатимни депутатимиз маҳалла орқали ҳал қилиб берадиган бўлди. Бизни тинглаган депутатимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Нигора Мустафоева.

Мулоқотлар жараёнида аҳоли томонидан билдирилган муаммоларнинг барчаси  депутатнинг назоратига олинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    1261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+