Муаммолар – депутат назоратида

11.02.2020, 15:25

Муаммолар – депутат назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Мирзамова Уйчи туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича аҳоли вакиллари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

Депутат учрашув давомида беморлар, қариялар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Жумладан, Уйчи тумани Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳбархон Ҳайдарова яшаб турган хонадонининг том қисмини шиферлаб беришда кўмак сўради.

Ровот шаҳарчасида яшовчи бемор Дилфуза Жўраева дори-дармон олишда амалий ёрдам сўраган бўлса, Ўнҳаят маҳалласида яшовчи Эркин Аҳмедов набираси Дониёр Ибрагимовни мутахассислиги бўйича ишга жойлаша олмаганлигини айтиб, мурожаат қилди.

Ровот шаҳарчасида яшовчи Зарифа Юнусова эса  давлат шерикчилик асосида туғруқхона бўлими биносини қуриш масаласида халқ ноибига юзланди.

Халқ вакили фуқароларнинг юзма-юз мулоқот мобайнида қилган барча мурожаатларини назоратга олди.

 Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    943
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+