O‘zLiDeP депутати Боёвут тумани 26-умумтаълим мактабини таъмирлаб берилишини назоратга олди

11.02.2020, 15:41

O‘zLiDeP депутати Боёвут тумани 26-умумтаълим мактабини таъмирлаб берилишини назоратга олди

Боёвут тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳилола Қурбонова сайлов округидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан мулоқот қилди.    

Аҳоли вакиллари Гулчилар кўчасидаги йўлларнинг носозлиги, кўчанинг қишда лой, ёзда чанг-тўзонли бўлиши айниқса, ўқувчилар, ёш болалар ва кексалар учун қийинчиликлар келтираётгганлигини айтишди ва бу борада депутатдан амалий ёрдам кўрсатишини сўрашди.

Бир кундан сўнг депутат ташаббуси билан Носир Жўраев ҳомийлигида кўчага шағал ётқиздирди. Тошни  тўкиш, текислаш ва тартибга келтириш жараёнидаги ишлар ҳашарга айланиб кетди.

- 26-умумтаълим мактабидаги аҳвол ниҳоятда ачинарли, - дейди Ҳилола Қурбонова. - Бор-йўғи олти хонадан иборат мактабнинг шифт қисми хавфли ҳолатга келиб қолган. Иситиш тизимининг ишламаслиги боис хоналар захлаб, девор қисмлари пағнаб ётибди.

Зах биноларда ўқиётган болаларнинг оналари  фарзандларининг соғлиғидан доимо хавотирда. 168 нафар ўғил-қизлар ана шундай қийин шароитда ҳам билим олиш учун мактабга келишмоқда.          

Депутат ушбу ҳолат юзасидан ҳам тегишли жойларга мурожаат қилиб, ечим топишга киришди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот  хизмати

Интернетдан олинган сурат. 

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+