O‘zLiDeP кўмагида данғаралик 12 нафар ишсиз аёллар ишли бўлди

12.02.2020, 15:49

O‘zLiDeP кўмагида данғаралик 12 нафар ишсиз аёллар ишли бўлди

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз турмуш даражасини юксалтириш ва одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилган. Мазкур жараёнда хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини кўпайтириш муҳим ҳисобланади.

Бу борада O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда айниқса, партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Лойиҳа доирасида ҳар йили юзлаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этиляпти, яна юзлаб аёлларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Партиянинг мазкур лойиҳаси доирасида Данғар туманидаги “АYUBXON TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятида ҳудуддаги ишсиз аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Ушбу корхонага халқ депутатлари Данғара туман  Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Дилшодахон Усмонова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу корхонада юз нафарга яқин хотин-қизлар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ички бозорларда ўз харидорларига эга.

Тадбир доирасида ушбу корхонага 12 нафар ишсиз аёллар ишга қабул қилинди. Корхонанинг 10 нафар ишчи ходими эса партия аъзоси бўлди.

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича бундай лойиҳалар давом этмоқда.

Шоҳиста ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши мутахассиси

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+