O‘zLiDeP депутатлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишламоқда

12.02.2020, 16:14

O‘zLiDeP депутатлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ишламоқда

 Давлатимиз раҳбари парламентга йўллаган Мурожаатномасида ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши кераклиги борасида аниқ кўрсатмалар берганди.

Бу борада O‘zLiDePдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам аллақачон сайловчиларнинг ишончини оқлашга киришган. 2-сонли “А.Досназаров” сайлов округидан  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Зухра Реймова ушбу ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Депутат Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб ўтди.

Халқ вакили аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳудуд сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари билан доимий тарзда иш юритиб боришлигини айтиб ўтди. 

 Депутатнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқоти давомида қатор мурожатлари тинглади. Хусусан, фуқаролар томонидан электр токининг пастлиги, асфальт йўлларнинг таъмир талаблиги, кўчалардаги ёритиш чироқларини янгисига алмаштириш, болалар учун спорт майдончаларини қуриш, ташландиқ чиқиндиларни олиб кетиш, болалар учун боғча йўқлиги каби муаммолар билдирилди. Ушбу мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди ва назоратга олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+