Ургутдаги мактабларнинг 30 фоизи таъмирталаб

12.02.2020, 16:26

Ургутдаги мактабларнинг 30 фоизи таъмирталаб

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев ургутлик сайловчилар билан учрашиб, парламент фаолияти, мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида давра суҳбати ўтказди.

Депутатлар тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, мавжуд шароитлар билан танишди.

- Туманда халқ таълими соҳасидаги муаммолардан яхши хабардорман, - дейди Ғ.Абдиев. – Ҳуддудда 142 та мактабнинг 30 фоизи таъмирталаб. Бундан ташқари, 16 та мактабда ўқувчилар сони икки коэффицентдан ошиб кетган, яъни 16 та мактабда дарслар 2 сменада ташкил этилган бўлса-да, ўқувчиларнинг кўплиги сабабли ушбу муассасаларнинг қўшимча синфхоналарга эҳтиёжи бор.

Қолаверса, Ургут вилоятдаги энг аҳолиси кўп тумани бўлишига қарамасдан, жорий йил Давлат дастурига ҳудудда биттагина мактаб биносини қайта қуриш режаси киритилган. Ваҳоланки, вилоятнинг бошқа туманларида жорий йилда 5-6 та янги мактаблар қуриляпти. Бу масала бўйича ҳам вазирликка ўз таклифларимни бермоқчиман.

O‘zLiDeP фракцияси аъзолари мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, 43-умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино, 124-умумий ўрта таълим мактаби учун янги иншоот қуриш бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА

O‘zLiDeP Cамарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1724
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+