O‘zLiDeP депутати яккабоғлик сайловчилар муаммоларини ўрганди

12.02.2020, 17:08

O‘zLiDeP депутати яккабоғлик сайловчилар муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова яккабоғлик сайловчилар билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Учрашувлар давомида Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар ҳусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Депутатнинг дастлабки мулоқоти Яккабоғ туман ҳокимлигида ташкилот ва идоралар вакиллари, фуқаролар ўртасида ташкил этилиб, сайловчилардан қатор таклифлар, муаммолар ўртага ташланди.

Мулоқотда уй-жой, электр, газ, тоза ичимлик суви, йўл ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан 76 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 30 га яқини шу жойнинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, қолган масалалар тегишли мутасадди ташкилотлар орқали ҳал этиладиган бўлди.

Халқ вакили учрашув доирасида тумандаги “Жажжи Олмосчалар” номли 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим муассасасига ҳам бориб, у ерда болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

- Ушбу боғчамизда 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар тарбияланади, - дейди МТМ раҳбари Шоира Хайдарова. - Боғчамизни ўтган йили банкдан имтиёзли кредит олиб ишга туширдик. Ҳозир бу ерда 100 нафар болаларимиз тарбияланмоқда. Болаларимиз ўзбек, рус, инглиз тилларида таҳсил олишади. Депутатимиз бизнинг мактабгача таълим муассасимизга келиб, болалар билан дилдан суҳбат қилди, у ерда яратилган шароитларни кўриб хурсанд бўлди. Фаолиятимизни янада кенгайтириш учун депутат билан ўзаро суҳбатлашиб олдик ва таклифларимни билдирдим.

Депутат ушбу туманда фаолият юритиб келаётган "Ситора имкон плюс" нодавлат таълим муассасасига ҳам ташриф буюриб, ҳунар ўрганаётган ёшлар билан дилдан суҳбат қурди. Ушбу таълим муассасида партия бошланғич ташкилоти ташкил этилган бўлиб, партия ўз сафига 20 нафар ёш хотин-қизларни янги аъзоликка қабул қилиб олди.

Халқ вакили учрашувлари давомида “Жамбул”, “Янгиобод” маҳалларида истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олди. Ушбу оилаларга ҳомийлар ёрдамида моддий ёрдам кўрсатилди.

  • Кўрилди
    886
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+