Депутат чироқсиз маҳаллага нур олиб кирди

13.02.2020, 18:14

Депутат чироқсиз маҳаллага нур олиб кирди

Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Светлана Мамутова “Водник” шаҳарча  фуқаролар йиғини  аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда асосан ижтимоий соҳа, ишсизлик муаммолар борлиги аниқланди.

Айни пайтда “Водник” шаҳарча фуқаролар йиғинида 5 минг 866 нафар аҳоли истиқомат  қилади. Маҳалла аҳолиси томонидан кўчаларни ёритувчи чироқларнинг неча йиллардан буён йўқлиги ва уни ўрнатиб беришда амалий ёрдам сўради.

Бу бўйича депутат шу куннинг ўзидаёқ ишга киришди. Депутатнинг ташаббуси билан Хўжайли ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари кўчага ёритиш  чироқларини  ўрната бошлади. Ҳозирги кунда 32 та симёғочларга чироқлар ўрнатилди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган айрим фуқароларнинг уйида ҳам чироқ йўқлиги аниқланди. Хонадонга чироқ ўрнатиб беришда яқиндан кўмаклашилди. Уй соҳиблари депутатдан миннатдор бўлишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+