Депутат ногиронлиги бор шахсга ғамхўрлик кўрсатди

14.02.2020, 15:27

Депутат ногиронлиги бор шахсга ғамхўрлик кўрсатди

Учқун Дўстқулов бахтсиз ҳодиса туфайли ўзи мустақил юра олмайди. 2002 йилдан буён у ўзгалар парваришига муҳтож бўлиб қолган. 

Яқинда Учқунни ва унинг оила аъзоларини O‘zLiDeP Қарши туман кенгаши депутати, туман кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоли Дилфуза Жўраева оталиққа олди, турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашмоқда.  Депутатнинг саъй-ҳаракати билан туман ҳокимлиги томонидан яқинда Учқун Дўстқуловга ногиронлик аравачаси топширилди.

- Биз бу оилага кўмак бераётганимизда Учқун Дўстқулов ва унинг рафиқаси кўзларида севинч ёшларини кўрдик ва ўзимизнинг ҳам дилимиз равшан тортди - дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Гулбаҳор Тўраева. –Зеро, меҳр-оқибат кўрсатиш, ночорлар дилини қувонтириш эзгу фазилатдир.

Таъкидлаш жоизки, депутат Қарши туманидаги 52-оилавий поликлиника мудири сифатида ҳудудда алоҳида кўмакка муҳтож шахслар рўйхатини шакллантириб, уларга босқичма-босқич ёрдам кўрсатмоқда.

  • Кўрилди
    824
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+