Темир қизиғида босилди

15.02.2020, 16:21

Темир қизиғида босилди

Зарафшон шаҳрининг Геолог маҳалласида Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Зилола Ҳотамова ва Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Жумақулова ўзларига овоз берган сайловчилар билан юзма-юз мулоқотга киришди.

11-кичик тумандаги 8-уй аҳолиси қувурлар носозлигидан ертўла сув билан тўлаётгани ва бошқа нохушликлар  бўлаётганини хабар берди. Депутатлар қабулдан сўнг бориб ҳолатни ўрганишди ва мутасадди ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда мавжуд муаммони бартараф этишди. Ертўлада йиғилиб қолган сув чиқариб ташланди, қувурлар таъмирланди, жой ҳашарот ва юқумли касалликларга қарши дориланди.

– Бизга ишонч билдирган сайловчиларимиз олдида юзимиз шувут бўлиб қолмаслиги керак. Эртага кўриб чиқаман, деб ишни орқага сурмасак, ўзимизга яхши. Темирни қизиғида босган маъқул-да, – дейди Зилола Ҳотамова.

  • Кўрилди
    970
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+