Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинадими?

15.02.2020, 16:26

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинадими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида айни шу саволларга жавоб изланди.

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилар экан, қонун лойиҳаси билан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига киритилаётган ўзгартишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Унда деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари ёки уларнинг бир қисмини шундай ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги назарда тутиляпти.

Шу билан бирга, деҳқон хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда хўжалик аъзоларидан бирига топширилиши ёки муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ижарага жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкинлиги ҳақидаги нормалар киритилмоқда.

Хўш, бу нимани англатади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OzLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутовнинг айтишича, бу қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш ва шу орқали қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини вақтинча фойдаланиш учун беришнинг ҳуқуқий асослари яратилади ва қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг механизмини такомиллаштиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    97
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+