Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг улуғ мақсадимизга айланмоғи лозим!

15.02.2020, 16:53

Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг улуғ мақсадимизга айланмоғи лозим!

Коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда коррупция иллати жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтириши айтиб ўтилди. Юртдошларимизнинг фикрича, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган.

Коррупциянинг таълим тизимида учраши энг ачинарли ҳолатдир. Бу жамиятни залолатга бошлайди, ёшлар қалбини пок сақлашда бизга тўсиқ бўлади. Шундай экан, биз жамоатчилик вакиллари сифатида ёшларнинг ватанпарвар, юртга садоқатли ва ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишига таҳдид солаётган коррупцияга қарши биргаликда курашимиз шарт ва зарур.

Фикримизча, давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилишда рақамли иқтисодиётни жорий этиш, оммавий ахборот воситалари ўрнини ошириш ва албатта жамоатчилик назорати тизимини таъкомиллаштириш йўналишдаги фаолиятимизнинг асоси бўлмоғи лозим.

Жамоатчилик палатасини ташкил этиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосини яратиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини жонлантиришда биз депутатлар олдига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш, жамият ҳаётига оид муаммоларни ўрганиш ва самарали ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар ажратишда алоҳида ёндашув зарур.

Нодир Жумаев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    901
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2020-02-17 14:57:12

Коррупция давлатни ва жамиятни барқарорлигини тезлаштиради. Охир-оқибат ботқоқликка ғарқ бўлади. Бунда ҳамма соҳалар, яъни иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва бошқа соҳалар инқирозга учрайди. Бундай ифлос, тубан иллатларни олдини олиш учун ҳаммамиз масъулмиз. Сиёсий партиялар катта р Бошланғич партия ташкилотлари, электорати, туман, шаҳар Кенгашлари, вилоят Кенгашлари, Сиёсий Кенгаш ҳамда барча турдаги депутатлар ва партия фаоллари, аъзолари ва бошқалар. Шундай армия билан коррупцияга қарши қонун доирасида курашиш катта натижаларга олиб келади. Шунингдек, қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш лозим. Коррупция даражасига қараб бутун умрга қамоқ жазосини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Қонунлар амалда ишласа коррупцияни пасайтириш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+