Наманганлик депутат бир ой ичида 78 нафар аҳолини иш билан таъминлади (+видео)

17.02.2020, 14:32

Наманганлик депутат бир ой ичида 78 нафар аҳолини иш билан таъминлади (+видео)

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар  аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш мақсадида “Депутат қабулхонаси” ташкил этди.

Партия депутатлари халқ ишонч билдирган кундан бошлаб ишга киришиб кетди. Халқ вакиллари маҳалла аҳлини кичик бизнес, айниқса уй шароитида оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш, бизнесни юритиш бўйича ҳуқуқий маслахат ва тегишли тавсиялар бериб келмоқда ҳамда ишга муҳтож қатламнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашяпти.

Эндиликда депутатлар ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси вилоят кенгашининг “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” ҳамкорлигида ҳудуддаги аҳоли вакиллари, айниқса ёшлар ва аёлларга бизнес сир асрорларини ўргатиш учун бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Шу билан бирга ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллашларига кўмаклашиш мақсадида инглиз тили буйича ҳам  бепул сабоқ бериб борилади.

Бундан ташқари, маҳаллалардаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари назоратга олиниб, моддий ва маънавий жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлаб келинади.

Январ ойи давомида маҳалладаги кам таъминланган оилаларга ҳомийлик асосида моддий ёрдам кўрсатилди. Депутатлар кўмагида 78 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

- Мақсадимиз халққа енгиллик яратиш, - дейди маҳаллий Кенгаш депутати Ғиёсиддин Бабаханов. – Мана бугуннинг ўзида 20 нафардан ортиқ фуқароларни мурожаатларини тингладик, улардан ишга жойлашиш истагини билдирган 5 нафари иш билан таъминланди, 5 нафарига молиявий ёрдам кўрсатилди.    

Халқ вакиллари томонидан мурожаатларни ҳал этилиши вақт талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, назоратга олинган.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    1759
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Адхам 2020-02-17 18:06:57

Бу инсонларни кишлок хужалиги сохасидаги ишлари хам тахсинга лойик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+