O‘zLiDeP кўмагида “Олтиариқ” МЧЖда 14 нафар аёл ишга жойлашди

17.02.2020, 16:40

O‘zLiDeP кўмагида “Олтиариқ” МЧЖда 14 нафар аёл ишга жойлашди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” шиори остида Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ” МЧЖда учрашув ташкил этилди. 

Мазкур корхонага O‘zLiDeP депутати Азизбек Ибрагимов раҳбарлик қилади. У ерда бугунги кунда 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда. Корхонада асосан, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Туркия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон каби бир қатор давлатларга экспорт қилинади.

Тадбир доирасида ишчи ходимларга Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимларга яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Шу куни мазкур корхонага 14 нафар аёллар ишга қабул қилиниб, уларга меҳнат дафтарчалари топширилди. Шунингдек, 50 нафар ишчи-аёллар партия аъзолигига қабул қилинди.

Шохсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+