Халқ вакили норинлик сайловчилар билан мулоқот қилди

17.02.2020, 17:11

Халқ вакили норинлик сайловчилар билан мулоқот қилди

54-Норин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Худайбердиев жойларда аҳоли билан учрашди.

Депутат учрашувини 2019 йилда "Обод кишлоқ” дастурига тушган Учтепа қишлоғидан бошлади.

Мулоқот ноанъанавий тарзда ташкил этилди. Халқ вакили ҳудуд қабристонини ободонлаштириш бўйича уюштирилган оммавий ҳашарда бевосита қатнашди.

Депутат ҳашар қатнашчилар билан “Обод кишлоқ” дастури асосида амалга оширилган ибратли ишлар ва давом эттирилиши лозим бўлган  масалалар хусусида маслахатлашдилар.

Учрашув сўнгида дастур якунларини маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига киритишга келишиб олинди.

Шу куни халқ ноиби Зафар Худайбердиев Норин туманидаги Тегирмонбоши маҳалласида яшовчи аҳоли билан ҳам учрашди.

Суҳбат давомида сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар маҳаллий Кенгаш депутатлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиладиган бўлди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O'zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    846
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abrorbek Mamasoliev2020-02-18 14:13:17

Расмни яхши танлабсизлар. Лекин шу расм олинган махаллани бир бориб курмабсизда ака


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+