O‘zLiDeP фаоли Ўзбекистонда ҳозирча ҳокимлар орасида ягона аёл бўлди

18.02.2020, 15:44

O‘zLiDeP фаоли Ўзбекистонда ҳозирча ҳокимлар орасида ягона аёл бўлди

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди. Депутатлар ушбу йиғилишда сенатор Уралова Дилфуза Джумановнани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан тасдиқладилар. У бунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Д. Уралова 2015-2017 йиллар мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси бўлиб фаолият юритган.

У ҳозирча ҳокимлар орасида ягона аёл ҳисобланади.

  • Кўрилди
    723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+