O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг малакаси оширилмоқда

18.02.2020, 16:43

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг малакаси оширилмоқда

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг назорат функцияларини амалга ошириш ҳамда партиявий вазифаларни бажаришда партия органлари ва депутатларнинг ўзаро ҳамкорлигининг самарали усуллари мавзуида семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига О`zLiDePдан сайланган депутатлар, партия ҳудудий кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, партия ходимлари иштирокида навбатдаги семинар ташкил этилди.

Семинарни партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева очди ва олиб борди.

Семинар иштирокчилари “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари” ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий асослари” мавзуидаги маърузаларни тинглашди.

Йиғилишда тадбир иштирокчиларига халқ депуталари маҳаллий Кенгашининг ҳуқуқий мақоми, депутатнинг зарур сифатлари, депутатларнинг мажбуриятлари, депутатнинг сессия оралиғидаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, мурожаатлар билан ишлаши, сайловчиларга фаолияти тўғрисида ахборот бериш  борасида тушунчалар берилди.

- Бугунги куннинг депутати қандай сифатларга эга бўлиши лозим, - деди Юсуф Абдукаримов. - Ҳар бир депутатдан ўз вазифаларини виждонан,  Президентимиз ва халқимиз кутаётган даражада бажара олиши учун ўта масъулиятли, жонкуярлик ва журъатлилик даражасида қатъиятли, ҳуқуқий жиҳатдан лаёқатли, ҳалол ва фидойи бўлиш талаб этилади.

Шунингдек, семинар иштирокчилари мазкур семинарнинг самарали, ҳар жиҳатдан фойдали, аввалгиларга қараганда кескин фарқ қилган тарзда жонли ўтганлигини таъкидлашди.

- Албатта, семинарда таъкидланганидек, режалар, ҳаракат ва фаолият бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул, - деди вилоят кенгаши депутати Баҳодир Кенжаев. - Семинардан ўзгача руҳ, ўзгача кайфият олган ҳолда амалга оширишимиз лозим бўлган бир қатор устувор вазифаларни белгилаб олишимиз кераклигини яна бир карра ҳис қилдик. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида билдирган фикрлари айни кунларда қизғин ўрганилиши баробарида у келгусида барча учун ҳаётий йўлланма ва зарур қўлланма, шунинг баробарида фаолиятимизда дастуриламал бўлиши лозим.

                                     Дилором Эсонова,

                            O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    950
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+