“Darital hub” cоworking маркази урганчлик ёшлар учун хизмат қилмоқда

18.02.2020, 18:42

“Darital hub” cоworking маркази урганчлик ёшлар учун хизмат қилмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ёшлар масалалари бўйича вакиллари "Darital hub” cоworking марказида яратилган имкониятлар, унинг қошида ташкил этилган «DATA» инновацион технологиялар мактаби фаолияти билан танишди.

Урганч шаҳридаги ушбу коворкинг маркази вилоятда биринчилардан бўлиб ташкил этилган. Ушбу марказ тезкор интернет, замонавий ахборот технология воситалари билан шинам ва замонавий услубда жиҳозланган.  Айни пайтгача марказ кўмагида бир гуруҳ иқтидорли, изланувчан, фаол ёшлар тадбиркорлик ташаббусларини, старт-ап лойиҳалари ва бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ этишди.

Ушбу инновацион мактаби кўмагида Хивадаги “Ичан қалъа” тарихий музейининг 3D мадели яратилаётгани юртимизда туризмнинг янада ривожланишига, сайёҳлар оқимининг ортишига ҳисса қўшиши меҳмонларда катта таъсурот қолдирди.

Учрашув якунида ушбу марказда “Ал-Хоразмий авлодлари билан учрашув” шиори остида IT соҳасининг Ўзбекистондаги кўзга кўринган йирик вакиллари билан мастер класс ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, партия вакиллари “Darital Shoes” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Асосан чармдан болалар, эркаклар ва ишчилар учун махсус пойабзаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бугунги кунда ички бозорда ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

- Ҳозирги кунда корхонамизда 60 дан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб боради. Кунига 150 жуфт пойабзал ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимизни воҳамиздан ташқари Тошкент, Самарқанддаги дўконларимизда ҳам сотишни ташкил қилганмиз. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, аёллар учун ҳам пойавзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз ҳамда маҳсулотларимизни Россияга экспорт қилишни мақсад қилганмиз. Натижада яна 100 нафар ёшларни иш билан таъминлаш имкони яратилади, - дейди корхона ишчиси Шоҳруҳ Мадримов.

Партия вакиллари корхона фаолиятини кенгайтириш, бу ерга тажрибали макетологларни жалб қилиш бўйича тавсиялар берди ҳамда партия тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доим тайёрлигини таъкидлади.

 Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+