O‘zLiDeP вакиллари хоразмлик ёшлар билан мулоқот қилди

18.02.2020, 18:45

O‘zLiDeP вакиллари хоразмлик ёшлар билан мулоқот қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ва партия вакиллари Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириш ва унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида хоразмлик ёшлар билан мулоқот қилди.

Учрашувлар давомида партия вакиллари вилоят ёшлари, хусусан ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, воҳа ёшларини ўйлантираётган масалалар ечимлари бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олмоқда.

Партия вакиллари Урганч шаҳридаги “Тилло Домор” хусусий корхонаси фаолияти билан танишишдан бошлади.

Корхона асосан сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда бу ерда 85 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

Ташриф давомида тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ёшлар корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, бу ерда ишчи-хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

- Корхонамиз дастлаб кунига 200 литр сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. Ўшанда 7 нафаргина ишчимиз бор эди. Эндиликда кунига 1 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эгамиз. Натижада 25 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқармоқдамиз, - дейди корхона раҳбари Умарбек Шарипов. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, Австриянинг “Bertsch” ҳамда  Болгариянинг “Nikos” компаниялар билан ҳамкорликда янги техналогияларини олиб келаяпмиз. Натижада катта замонавий корхона вужудга келади. Кунига 5 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эришамиз, янги иш ўринлари яратилади.  

Куннинг иккинчи ярмида Тошкент Ахборот технологиялар унверситети Урганч филиалида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Партия вакиллари давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси ёшлар ҳаётида туб бурилиш ясаши, уларнинг иқтидорини ривожлантириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтиришда муҳум аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Партия фаолларининг бу каби мулоқотлари бошқа туманларда ҳам давом этди.

Насиба ВАИСОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+