O‘zLiDeP сайловолди дастурида кўзланган мақсадлар амалга оша бошлади

18.02.2020, 19:36

O‘zLiDeP сайловолди дастурида кўзланган мақсадлар амалга оша бошлади

O‘zLiDePнинг сайловолди дастури (платформаси)да коррупция устидан ғалаба қозониш ва “тоза қўллар сиёсати”ни юритиш, бу сиёсатнинг мақсади этиб эса мамлакатимизнинг коррупцияни рад этадиган ва жамиятда унга нисбатан “ноль тоқатлилик”ка эришган давлатлар қаторига киришига эришиш белгиланган эди.

Хусусан, партия сайловолди дастурида Сиёсий арбоблар ва давлат хизматчиларининг маблағлари ва мол-мулклари ҳақидаги маълумотларни очиқлаштириш ва декларация қилишнинг янги тизимини жорий қилиш таклиф этилган.

Партиямизнинг сайловолди дастуридаги бу таклиф Президентимиз томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда алоҳида таъкидланди ва бу тизимни жорий этиш таклиф этилди.

Шунингдек, партия сайловолди дастурида Раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган, Парламентга ҳисобдор, прокуратура, ИИБ, ДХХдан мустақил фаолият юритадиган алоҳида давлат органини ташкил этиш таклифи ҳам билдирилган эди.

Партиямизнинг мазкур таклифи ҳам “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида ўз аксини топди, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Президентига ҳисоб берадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил орган тузиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бу органни тузиш Давлат дастури лойиҳасининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида” белгиланган вазифалар қаторига киритилиб, 2020 йилнинг 1 майига қадар амалга ошириш белгиланган.

“Мақсадимиз аниқ ва унга эришиш йўлларини биламиз!” шиорини илгари сурган O‘zLiDeP ҳақиқатан ҳам ўз мақсадларига эришмоқда.

Зафар ХУДАЙБЕРДИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+