Наманганда ташкил этилган ўқувда 35 нафар аёл кредит олиш имкониятига эга бўлди

19.02.2020, 12:01

Наманганда ташкил этилган ўқувда 35 нафар аёл кредит олиш имкониятига эга бўлди

Наманган вилоятида партия Учқўрғон туман Кенгаши ҳамда Наманган вилоят "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" ҳамкорлигида "Тадбиркорлик сабоқлари" юзасидан бир ҳафталик ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур ўқувда Учқўрғон туман "Микрокредитбанк", туман солиқ инспекцияси, тумандаги савдо-саноат палатаси мутаҳассислари томонидан тадбиркорликка илк қадам қўйиш истагида бўлган аёллар учун соҳага оид янгиликлар, билим ва кўникмалар берилди. 

Ўқув якунлангач, унда иштирок этган 35 нафар аёлга кредит олиш имкониятига эга бўлган сертификатлар топширилди ҳамда О`zLiDeP сафига қўшилиш истагини билдирган 12 нафар аёллар партия аъзолигига қабул қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+