Қашқадарёда O‘zLiDeP фракцияси ва партия вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ иш бошлади

19.02.2020, 14:27

Қашқадарёда O‘zLiDeP фракцияси ва партия вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ иш бошлади

Бугун - 19 февраль куни Қашқадарё вилоятида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, сиёсий партиялар томонидан сайловолди жараёнларида кўтарилган масалаларни ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ иш бошлади.

Ишчи гуруҳ вакиллари ҳафта давомида ҳар бир туманларда бўлиб, қуйидаги ҳолатларни ўрганишади.

Биринчидан, маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳларига амалий ёрдам бериш. Бунда, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти билан танишиш ва улар фаолиятини янада жонлантириш;

Иккинчидан, ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини танқидий ўрганиш, улар олдида турган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек партиянинг қуйи бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига жиддий эътибор қаратиш орқали партияга аъзолари сонини мунтазам ошириб бориш;

Учинчидан, партия сайловолди дастурида кўтарилган асосий муаммоларни ҳудудларда бажарилиши ҳолати юзасидан электорат ва жамоатчиликни хабардор қилиш, шунингдек партия сайловолди дастурида назарда тутилган алоҳида йўналиш бўйича таҳлилий маълумотлар асосида чора-тадбирлар белгилаш;

Тўртинчидан, ҳудудларда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ҳолатларини ўрганиш, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини жорий қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+