O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

19.02.2020, 17:27

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан  хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Андижон шаҳридаги 40-умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Умидахон Зокирова ташаббуси билан аёллар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмушни кенг тарғиб қилиш, спортнинг барча турларини оммалаштириш мақсадида “Спорт билан соғлом турмуш сари!” мавзусида ўтказилган мусобақада педагог ва юқори синф ўқувчи қизларидан шакллантирилган жамоалар арқон тортиш, стол тенниси ҳамда волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

–Мана шундай мусобақалар керак эканлигини бугун янада чукурроқ ҳис қилдик, – дейди Дилдора Ботирова. – Таълим-тарбия бериш билан бир вақтда кўнгилочар тадбирларнинг ташкиллаштирилиши чарчоқларимизни ёзиб юборишга хизмат қилди. Очиғи, ишдан уйга шошамиз, уйдан ишга югурамиз. Дам олишга, спорт билан шуғулланишга вақт ажратиш мушкул. Энди бундай спорт мусобақларини ҳар ойда ўтказишга келишиб олдик.

–Мусобақа баҳона депутат билан яқиндан танишдик, – дейди 11-синф ўқувчиси Гулбаҳор Ғаниева. –Улар бизнинг келажак орзуларимиз, мақсадларимиз билан қизиқдилар. Эзгу ташаббусларимиз, илғор ғояларимизда бизга доимо суянч эканлигини таъкидладилар.

Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга ҳамда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга депутатнинг эсдалик совғалари топширилди.

 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    740
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+